Европа Иттифоқи АҚШ маҳсулотларига бож тўлашни режалаштирмоқда
ASTANA. Kazinform – Европа Иттифоқи АҚШдан келадиган 72 миллиард еврога тенг маҳсулотларга бож солиқларини жорий этишни режалаштирди. Бу қарор АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан қилинган таҳдидларга жавоб сифатида қабул қилинмоқда.

Бу ҳақда душанба, 14 июнь куни ЕИнинг савдо бўйича комиссари Марош Шефчович маълум қилди.
DW ахборотига кўра, Европа Иттифоқи АҚШдан келтириладиган, қиймати 72 миллиард еврога тенг бўлган маҳсулотлар рўйхатини тайёрлаб қўйган. Ушбу маҳсулотларга бож солиқлари жорий этилади. Бу АҚШнинг солиқ сиёсатига жавоб бўлади.
“Бугун Еврокомиссия ташкилотга аъзо давлатларга АҚШдан импорт қилинадиган 72 миллиард еврога тенг маҳсулотлар рўйхати бўйича таклиф тақдим этади. Энди улар ушбу рўйхатни муҳокама қилишлари мумкин”, — дейилади хабарда.
“Бу бизнинг охирги чораларимиз эмас”, – деди Шефчович.
У қайси маҳсулотлар ҳақида гап кетаётганини аниқлаштирмади.
Шунга қарамай, Брюссель ҳали ҳам Вашингтон билан музокаралар олиб боришга тайёрлигини билдирмоқда.
“Бизнинг трансатлантик муносабатларимиз музокаралар орқали ҳал қилиниши лозим”, – деди еврокомиссар.
12 июль куни Дональд Трамп 1 августдан бошлаб Европа Иттифоқидан келадиган маҳсулотларга 30 фоизлик бож жорий этишни режалаштираётганини маълум қилган эди. У бу қарорни Брюссель ва Вашингтон ўртасидаги катта савдо дефицити билан изоҳлади.
Оқ уй раҳбари агар Европа компаниялари маҳсулотни АҚШда ишлаб чиқарса, улар бож солиқларидан озод қилиниши мумкинлигини айтди.
Шунингдек, Трамп агар Европа Иттифоқи Америка маҳсулотларига солиқ солса, АҚШ ҳам худди шундай жавоб қайтарарини таъкидлади.