Европа давлатларида дори-дармон етишмаяпти

Кўпгина мамлакатларда вазият жуда мураккаб, аммо фуқароларга бундай товарлар дорихоналардан тўлиқ йўқолмаганлиги сабабли, заҳираларни йиғмаслик тавсия этилади.
Шифокорларнинг қайд этишича, коронавирусдан ҳимояланиш туфайли аҳолининг табиий иммунитети заифлашган. Талабнинг кескин ортишига асосий сабаб ишлаб чиқариш қувватларининг етишмаслиги ва нафас йўллари касалликларининг кўплигидир. Фармацевтика масаласи миллий даражада ҳал қилинар экан, ҳукуматлар танқисликни бартараф этиш чораларини кўрмоқда.
«Педиатрик дорилар оддий таблеткалар шаклида жуда кам. Шунинг учун болалар кўп касал бўладиган жойларда педиатрик дори-дармонларига талаб юқори», - деди Европа дори воситалари агентлиги бош шифокори Штеффен Тирструп.
Яқинда ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатдики, Испанияда дори тақчиллиги бир йил ичида 38 фоизга ошган. Ишлаб чиқаришнинг пасайишига инфляция, энергия нархининг ошиши, хом ашё танқислиги ва пандемия оқибатлари таъсир кўрсатди.
«Бизга диверсификация керак. Албатта, фаол моддалар каби баъзи муҳим материалларни ишлаб чиқаришни Европага қайтариш фойдали бўлади. Бироқ биз тиббиёт учун фойдаланадиган барча материалларни ишлаб чиқаришни қайтариб бера олмаймиз. Бу атроф-муҳитга оид қонунлар, меҳнат қонунчилигининг бошқа минтақаларда қўлланилиши шарт бўлмаганлиги сабабли дорихоналар нархларининг ошиши каби масалаларни келтириб чиқаради», - деди Европа Иттифоқи фармацевтика гуруҳи раҳбари Илария Пассарани.
Европа Комиссияси март ойида Европа Иттифоқи фармацевтика қонунчилигининг қайта кўриб чиқилган версиясини тақдим этади.