Евро-2023 саралаш ўйинларида иштирок этадиган ҚР аёллар терма жамоси таркиби маълум бўлди

None
ASTANА. Kazinform - Қозоғистоннинг 17 ёшгача бўлган аёллар терма жамоаси Босния ва Герцеговинада бўлиб ўтадиган футбол бўйича Европа чемпионатининг саралаш босқичида иштирок этади. Бу ҳақда Kazinform Қозоғистон футбол федерациясига таяниб хабар беради.

Қозоғистонлик аёллар Алмати шаҳрида йиғин ўтказади, шундан сўнг Мария Ялова жамоаси Евро-2023 саралаш ўйинлари учун Босния ва Герцеговинага йўл олади.

Қозоғистон WU-17 жамоаси Озарбайжон, Черногория ва Босния билан бирга «В» лигасининг иккинчи гуруҳидан жой олди. Гуруҳдаги барча ўйинлар Босниянинг Углевик шаҳрида бўлиб ўтади.

Қозоғистон U-17 аёллар терма жамоаси таркиби:

Дарвозабонлар: Ирина Кондрашова («Қайрат»), Мадина Муқанова, Дидар Накен (иккаласи – «Астана»);

Ҳимоячилар: Айлина Жарқинбек (Туран), Сания Ақшолақова, Анель Досболова, Аружан Туяқбай (барчаси – «Қайрат»), Карина Ботабек, София Атаманенко, Гулизат Рисбек (барчаси – СДЮСШОР №17), Асил Какен («Жетису»), Аружан Саржанова (Тобол) ;

Ярим ҳимоячилар: Элмира Абдуллаева, Томирис Рахатжан, Адина Изимбаева, Жанель Таласбаева (барчаси - Қайрат), Виктория Циганова, Вероника Пересунко (иккаласи - Ақжайиқ), Элина Ирисметова, Элнура Катран (иккаласи - Туран), Эльвира Махмутова (СДЮСШОР №17.), Юлия Шрам («Шахтёр»);

Ҳужумчилар: Жания Қошқарбай («Жетису»), Назим Алданазар («Қайрат»), Валерия Попова (СДЮСШОР №17);

Мураббийлар штаби: Мария Ялова - бош мураббий, Сузанна Корнецова - бош мураббий ёрдамчиси, Мадина Шойкина - дарвозабонлар мураббийи, Екатерина Красюкова - фитнес мураббийи, Асия Жиенғазина - шифокор, Ануар Жандарбеков - менежер.

Ўйинлар тақвими (Астана вақти кўрсатилган):

22.03.2023 | 19:00

Озарбайжон WU-17 – Қозоғистон WU-17

25.03.2023 | 19:00

Қозоғистон WU-17 – Черногория WU-17

28.03.2023 | 19:00

Қозоғистон WU-17 - Босния ва Герцеговина WU-17

Фото: kff.kz


Сўнгги хабарлар
telegram