ЕТБ 2026 йилгача Қозоғистон иқтисодиётига 3,9 миллиард доллар сармоя киритмоқчи

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Индустрия ва инфратузилмаланри ривожлантириш вазирлиги Евроосиё тараққиёт банки билан мамлакат ҳудудлари, ишлаб чиқариш, шаҳар инфратузилмаси ва транспорт-транзит салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган лойиҳалар бўйича ҳамкорлик қилишдан манфаатдор, деб хабар беради вазирлик матбуот хизмати.
None
None

Учрашувда вазирга Евроосиё тараққиёт банки (ЕТБ) фаолияти натижалари ва ўрта муддатли режалар ҳақида маълумот берилди. Хусусан, ЕТБ 2022-2026 йилларга мўлжалланган стратегиясининг асосий йўналишлари, шунингдек, Қозоғистон ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган саноат ва транспорт инфратузилмаси соҳасида жорий ва амалга оширилаётган қўшма лойиҳалар муҳокама қилинди.

Николай Подгузовнинг айтишича, ЕТБ экспертлари Қозоғистонда юқори иқтисодий ўсишни башорат қилмоқда. Шу муносабат билан банк «Шимол-Жануб», «Ғарбий Европа – Ғарбий Хитой» транспорт коридорларини шакллантириш, ягона савдо тармоғини яратиш ва Марказий Осиё сув-энергетика тизимини модернизация қилишга қаратилган қатор лойиҳаларни амалга оширишдан манфаатдор. Умуман олганда, ЕТБ 2026 йилгача Қозоғистон иқтисодиётига камида 3,9 миллиард доллар сармоя киритиш ниятида.


Банкнинг мамлакат инфратузилмасини ривожлантиришдаги фаол ролини қайд этиб, вазир ишлаб чиқариш, шаҳар инфратузилмаси ва мамлакат транспорт-транзит салоҳиятини янада ривожлантириш соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш муҳимлигини таъкидлади.

ЕТБга Ақтау ва Павлодар шаҳарларида 53 та ҳудудий канализация тизимини модернизация қилиш, иссиқлик, сув таъминоти ва сув тизими тармоқларини комплекс модернизация қилиш каби мамлакат учун аҳамиятли лойиҳаларга қатнашиш тавсия қилинди.


Сўнгги хабарлар