Ёш қозоқ шоирларининг шеърлари «Марказий Осиё шеърияти антологияси»га киритилди

24 апрель куни Берлиндаги Гумболдт университетида ёш қозоқ шоирлари шеърлари киритилган «Марказий Осиё шеърияти антологияси» тақдимоти бўлиб ўтди.
«2021-2022 йилларда Гёте институти томонидан ташкил этилган «Grand Tour Zentralasien» лойиҳасининг давоми сифатида Марказий Осиё мамлакатлари ёш шоирларининг шеърлари немис тилига таржима қилинди», — дейилади матбуот хизмати хабарида.
Антология Берлин ва Лейпциг шаҳарларида илк бор оммага тақдим этилади ва немисзабон китобхонлар эътиборига ҳавола этилади.
Шеърият тўпламидан ёш қозоқ шоирлари Сағиниш Намазшамова, Женисбек Пазил, Батирхан Сарсенхан, Едилбек Дуйсен, Мирас Асан шеърлари ўрин олган. Қирғизистонлик Алиман Абдикеримова, Нарсулу Гургубаева, Гулзада Станалиева, Нуриза Омурбаева, Махабат Касейинова каби шоирлар шеърлари таржима қилинган.
Муаллиф: Индира Сатенбай