12:58, 12 Апрель 2023 | GMT +6
Эртага Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 32-37 даража иссиқ бўлади
TASHKENT. Kazinform – ЎР Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 13 апрель куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 13-15 даража илиқ, кундузи 30-32 даража иссиқ бўлади, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.
13-14 апрель кунлари Ўзбекистон ҳудудига Эрон орқали қуруқ ва иссиқ ҳаво кириб келиши бошланади. Республиканинг аксарият ҳудудларида кундузи ҳаво ҳарорати шимолда 30-35 даражагача, жануб ва чўл зоналарида 37 даражагача кўтарилади.
13-14 апрель кунлари республикамизнинг айрим жойларида шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Тошкент, Сирдарё ва Қашқадарё вилоятларининг баъзи жойларида шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 25-28 метргача кучайиши мумкин.