18:04, 06 Апрель 2023 | GMT +6
Эртага Тожикистонда аҳолига бепул тиббий ёрдам кўрсатилади
DUSHANBE. Kazinform - 7 апрелда Жаҳон саломатлик куни муносабат билан Тожикистонда аҳолига бепул тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича республика бўйлаб тадбирлар ўтказилади. Бу ҳақда Kazinform Khovar агентлигига таяниб хабар беради.
Эрталаб соат 08:00 дан то кечгача Душанбедаги «Истиқлол» соғлиқни сақлаш мажмуасида ўқитувчилар, профессорлар ва юқори малакали мутахассислар томонидан пойтахт аҳолисига бепул тиббий ёрдам кўрсатилади.
Тиббий хизматлар вилоятлар, шаҳар ва туманларда ҳам кўрсатилади. Тиббиёт соҳасининг турли йўналишларида фаолият юритаётган юқори малакали мутахассислар аҳолига бепул маслаҳатлар беради, одамларни тиббий кўрикдан ўтказади ва ташхис қўяди.
Олий ва ўрта тиббий ўқув юртлари ўқитувчилари аҳолининг кенг қатлами билан суҳбатлар ўтказади.
Фото: khovar