Эртага ҚР Президенти Қозоғистон халқига Мурожаатномасини эълон қилади

ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев 1 сентябрь куни Парламент палаталарининг қўшма мажлисида Қозоғистон халқига Мурожаатномасини эълон қилади, деб хабар беради Kazinform.
None
Фото: akorda.kz

Мажлисда Парламент ва Сенат депутатлари, марказий давлат органлари раҳбарлари, Миллий қурултой, Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссия, Хотин-қизлар ишлари ва оилавий-демографик сиёсат бўйича миллий комиссия аъзолари, жамият ва касаба уюшмалари вакиллари иштирок этади.

Мурожаатноманинг жонли эфири соат 11:00 да республика телеканаллари, шунингдек, akorda.kz расмий веб-сайти ҳамда ижтимоий тармоқлардаги Aqorda аккаунтларида намойиш этилади.

Мурожаатноманинг матнли узатилишини Президент матбуот хизматининг Телеграм-каналида ўқиш мумкин.

Сўнгги хабарлар