Эрондан кўчиб келган ватандошлар шимолий ҳудудларга жойлаштирилмоқда

NUR-SULTAN. Kazinform – Эрон Ислом Республикасидан кўчиб келган 53 та ватандош Шимолий Қозоғистон вилоятига жойлаштирилади. Бу ҳақда Kazinform Ватандошлар жамғармасига таяниб хабар беради.
None
None

Эрондан кўчиб келган ватандошларимизга Нур-Султаннинг диққатга сазовор жойлари билан таништирилди ва махсус эҳсон оши берилди. Энди Эрондан келган ватандошлар Шимолий Қозоғистон вилоятига давлат томонидан берилган ҳудудий квота доирасида жойлашадилар.

Aввалроқ, 14 сентябр куни Қозоғистонга биринчи ватандошлар оқими келган эди. Барча 13 та киши (3 та оила) Шимолий Қозоғистон вилоятига жойлаштирилди.

Кампания Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги, Қозоғистоннинг Эрондаги Элчихонаси ва Горгандаги Бош консуллиги, Жаҳон қозоқлари ассоциацияси ва «Ватандошлар жамғармаси» нотижорат акциядорлик жамияти томонидан, Манғистау ва Шимолий Қозоғистон вилояти ҳокимлиги кўмагида ташкил этилган.


Сўнгги хабарлар