Эрон жанубидаги портдаги портлаш қурбонлари сони 8 кишига етди
ASTANA. Kazinform – Эрон жанубидаги Шаҳид Ражайи портида содир бўлган портлашда жароҳатланганлар сони 750 кишига етди, 8 киши ҳалок бўлди. Ҳозирда воқеа жойида ўт ўчириш ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Исломий давлат ички ишлар вазири Эскандар Момени маълум қилди, деб хабар беради ТАСС.

“Ҳозир асосий мақсад жабрланганларни қутқариш ва ёнғинни ўчириш. Бу вақтда 750 киши жароҳатланган, 8 киши ҳалок бўлган”, – деди у IRIB телеканалида.
“Воқеа жойида қутқарувчилар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ишламоқда. Яқин бир неча соат ичида вазият тўлиқ назорат остида бўлишига умид қиламиз”, – деди у.
Шанба куни эрталаб Форс кўрфази соҳилида, Эроннинг Бандар Аббос шаҳри яқинида кучли портлаш содир бўлди. Воқеа жойига мамлакат ички ишлар вазири Эскандар Момени етиб келган. Портлашнинг расмий сабаблари ҳозирча номаълум.
Эрон портида юз берган портлашда жабрланганлар сони 500 нафардан ошгани ҳақида аввал хабар берган эдик.
Қасим-Жомарт Тоқаев Эрон президентига ҳамдардлик телеграммаси йўллади.