19:51, 30 Июнь 2025 | GMT +5
Эрон ва Исроилдан 300 дан ортиқ қозоғистонликлар эвакуация қилинди
ASTANA. Kazinform – ҚР Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров Қозоғистон Эрон ва Исроилда бўлган 300 дан ортиқ фуқароларини ватанига қайтарганини маълум қилди.

“Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги давлат органлари ва хорижий ҳамкорлар кўмагида Қозоғистон фуқароларини Эрон ва Исроилдан эвакуация қилишнинг навбатдаги босқичини якунлади. Жами 233 нафар Қозоғистон фуқароси Эрондан, 103 нафар ҳамюртимиз Исроилдан эвакуация қилинди”, – деди Айбек Смадияров Астанада ўтказилган матбуот анжуманида.
Унинг сўзларига кўра, вазирлик ва элчихоналар ҳудуддаги вазиятни кечаю кундуз кузатмоқда ва фуқароларга зарур консуллик ёрдамини кўрсатишда давом этмоқда.