Эрон Ташқи ишлар вазири БМТ Бош Ассамблеясида АҚШга таҳдид қилди

Эрон Ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиян Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеясидаги чиқиши чоғида АҚШ Ғазодаги урушни бошқараётганини айтди, деб хабар беради Kazinform агентлиги IRNAга таяниб.

Эрон Ташқи ишлар вазири БМТ Бош Ассамблеясида АҚШга таҳдид қилди
Фото: irna.ir

Эрон Ташқи ишлар вазири АҚШга мурожаат қилиб, агар Ғазодаги геноцид давом этса, Эрон бунга қараб турмайди, деди.

"Мен Қўшма Штатларни огоҳлантираман, агар можаро кўлами назоратга олинмаса, улар хавфсиз бўлмайди", – деди Амир Абдуллоҳиян.

Унинг сўзларига кўра, АҚШ ва Европа давлатлари Исроилнинг Ғазо секторида 7 минг тинч аҳолини ўлдиришини кузатиб ўтирибди ва қўллаб-қувватламоқда.

"Биз минтақада урушнинг кенгайишини олқишламаймиз, аммо Ғазодаги уруш давом этса, биз “оловни” тўхтата олмаймиз", – деди у.

Аввалроқ Исроил Ғазо секторига қуруқликдан бостириб киришга тайёргарлик кўраётгани, шунингдек, БМТ Бош котибидан Ғазо секторидаги уруш ҳақидаги фикрларини қайтариб олиб, кечирим сўрашни талаб қилгани хабар қилинганди.

Сўнгги хабарлар