15:08, 23 Июль 2025 | GMT +5
Эрон “Qased” ракетасини синовдан ўтказди
ASTANA. Kazinform — Эрон Ислом Республикаси орбитага сунъий йўлдошларни олиб чиқиш учун “Qased” ракетаси ёрдамида суборбитал синовларни муваффақиятли ўтказди, деб хабар беради UzA “Tasnim “ ахборот агентлигига таяниб.

– Душанба куни эрталаб Эрон космик саноати компаниялари томонидан ишлаб чиқилган “Qased” ракетаси ёрдамида суборбитал синовлар ўтказилди, — дейилади хабарда.
Таъкидланишича, синов натижалари ўлканинг сунъий йўлдошлари ва бошқа космик кемаларини Ер орбитасига олиб чиқиш самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳиндистон иккита баллистик ракета синовдан ўтказгани ҳақида хабар берган эдик.