09:04, 20 Май 2024 | GMT +5
Эрон Қизил Ярим ой жамияти президент Иброҳим Раисий вертолёти топилганини маълум қилди
ASTANA. Кazinform - Эрон Қизил Ярим ой жамияти қутқарувчилар Раисий вертолётини топгани ҳақида маълум қилди, деб хабар берди Россия ТASS агентлиги.

Қидирув-қутқарув гуруҳи ҳалокатга учраган Эрон президенти Иброҳим Раисий вертолётини топди. Бу ҳақда Эрон Қизил Ярим ой жамияти раҳбари Ҳусайин Коливанд маълум қилди.
Аввалроқ Эрон президенти бўлган вертолёт фавқулодда қўнганини хабар қилгандик.
Туркия воқеа жойига 32 альпинист ва бир вертолёт жўнатган.
Европа кенгаши президенти Шарль Мишель Эрон президенти Иброҳим Раисий билан боғлиқ вазият юзасидан баёнот берди.