Европа кенгаши раиси Эрон президенти билан боғлиқ воқеа юзасидан баёнот берди

ASTANА. Кazinform - Европа кенгаши раиси Шарль Мишель Эрон президенти Иброҳим Раисий билан боғлиқ вазият юзасидан баёнот берди.

Шарль Мишель
Фото: AFP

“Биз Эрон президенти ва ташқи ишлар вазири бўлган вертолёт фавқулодда қўнишга мажбур бўлган воқеани кузатмоқдамиз. Уларнинг аҳволи ҳозирча номаълум”, — деди Мишел Х ижтимоий тармоқдаги хабарида.

 

Унинг сўзларига кўра, ЕИга аъзо давлатлар ва ҳамкорлар ҳам вазиятни кузатмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Эрон президенти бўлган вертолёт Озарбайжон билан чегарадаги Варзакон шаҳри яқинида фавқулодда қўнган эди. Кейинроқ вертолёт қулаган жойдан видео пайдо бўлди. Халқ президент Раисий ва унинг ҳамроҳларига соғлик тилаб дуо қилмоқда.

Сўнгги хабарлар