Эрон Исроилга ракета зарбалари берди

ASTANA. Kazinform - Эрон баллистик ракеталар ва дронлар ёрдамида Исроилга йирик ҳужум уюштирди, деб хабар беради IRNA.

Иран начал массированную комбинированную атаку на Израиль
Фото: кадр из видео

ТАСС хабарига кўра, Теҳрон Исроилнинг Ҳайфа шаҳридаги нефтни қайта ишлаш заводига ракета зарбаси берди. Бу ҳақда Эрон телеканали хабар берди.

Эроннинг Исроил ҳудудига ракета зарбалари нишони унинг асосий энергетика объектлари бўлди, деб хабар беради Fars агентлиги.

Эслатиб ўтамиз, 13 июнь, жумага ўтар кечаси Исроил Эронга катта зарба берди. Бунга жавобан Теҳрон Исроил томон юздан ортиқ дронларни учирди. Эрон Натанздаги ядро иншооти шикастланганини тасдиқлади, аммо радиация сизиб кетганини рад этди.

Эрон Исроилга ракета зарбаларининг янги тўлқинини бошлади. Исроил Фавқулодда вазиятлар хизмати маълумотларига кўра, Эрон ракета зарбаси оқибатида икки киши ҳалок бўлган – 60 ёшлардаги аёл ва 45 ёшлардаги эркак. Яна 19 киши жароҳат олди, дея хабар беради Исроил тез ёрдам хизмати.

Эроннинг БМТдаги вакили Исроил ҳаво ҳужумида 78 киши ҳалок бўлганини айтди. Эронда 320 дан ортиқ киши жароҳатланган.

Аввалроқ Эрон Исроил ҳужумида юқори мартабали ҳарбий қўмондонлар ва етакчи олимлар ҳалок бўлганини тасдиқлаган эди.

Эрон Исроил ҳужумидан кейин Ҳормуз бўғозини ёпиш билан таҳдид қилмоқда.

Эрон-АҚШ музокараларида воситачилик қилаётган Уммон ташқи ишлар вазири Бадр ал-Бусайдий якшанба куни Маскатда ўтказилиши режалаштирилган музокаралар бўлиб ўтмаслигини тасдиқлади.

Исроил Эронга яна зарба бермоқда.

Сўнгги хабарлар