Эрон Исроил ҳаво фазосини тўлиқ назоратга олганини маълум қилди

ASTANA. Kazinform – Эроннинг Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (IRGC ёки КСИР) Тель-Авивнинг айрим ҳудудларида яшовчи аҳолини эвакуация қилишга чақириб, огоҳлантирув эълон қилди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Иран Израильдің аспанын толық бақылауға алғанын мәлімдеді
Коллаж: Kazinform/ Freepik

Бундан аввал шундай огоҳлантирув Эрон аҳолисига ҳам берилган эди – бу сафар Исроил армияси ижтимоий тармоқлар орқали Теҳроннинг бир туманида жойлашган ҳарбий объектларга зарба берилишини маълум қилган.

КСИР, шунингдек, Исроил ҳаво фазосини тўлиқ назоратга олганини эълон қилди.

Эроннинг бу баёнотига сабаб – Исроилга йўлланган сўнгги ракета ҳужуми бўлди. КСИР вакилларининг таъкидлашича, ушбу ҳужум Исроил осмони устидан назорат ўрнатилганини тасдиқлайди.

Исроил Мудофаа армияси маълум қилишича, тун давомида Эрон томонидан тахминан 25 та ракета икки босқичда, бир соат ичида отилган. Бу ҳужумнинг аниқ оқибатлари бўйича ҳозирча расмий маълумот берилмаган. Исроил тиббий хизмати вакиллари яраланганлар ҳақида мурожаатлар бўлмаганини маълум қилди.

Бунгача Эрон баллистик ракеталар ва дронлар ёрдамида Исроилга йирик ҳужум уюштиргани ҳақида ёздик.

Эронда Исроил ҳужумидан 220 дан ортиқ киши ҳалок бўлди.

Эрон душанбага қараган кечаси Исроил ҳудудига яна ракета отди.

Исроил ҳужумларида 70 дан ортиқ аёл ва болалар ҳалок бўлди.

Сўнгги хабарлар