Эрон ҳаво ҳудуди ёпилганлиги сабабли самолётлар Тошкент аэропортига қўнди
TASHKENT. Kazinform – Эрон ҳаво ҳудудининг вақтинча ёпилиши муносабати билан халқаро парвозларни амалга оширувчи бир қанча самолётлар Ўзбекистон пойтахтидаги иккиламчи аэропортларга қўнди, деб хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.

Расмий маълумотларга кўра, бугун “Тошкент-Жидда” йўналиши бўйича рейсни амалга оширучи Uzbekistan Airways Миллий авиакомпаниясининг самолёти Тошкентга қўнди.
Бундан ташқари, Fly Dubai авиакомпаниясининг Тошкентдан Дубайга парвоз қилган самолёти Ўзбекистон пойтахтида тўхтади. Йўловчилар вақтинча аэропорт терминалига жойлаштирилди.
Шунингдек, “Алмати-Шарм аш-Шайх”, “Сеул-Доҳа” йўналишларида йўловчиларни ташувчи Air Cairo ва Qatar Airways авиакомпанияларига тегишли самолётлар Тошкент аэропортига қўнди. “Тошкент – Доҳа” рейси қолдирилди.
Эслатиб ўтамиз, 13 июнга ўтар кечаси Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Эронга зарба берган эди. Кейинчалик расмий Қуддус фавқулодда ҳолат эълон қилди ва ҳаво ҳудудини ёпди.
Зарбага жавобан Эрон Исроилга 100 дан ортиқ дронлар юборган.