10:10, 08 Ноябрь 2021 | GMT +5
Эркин кураш бўйича ЖЧ: Қозоғистонлик спортчи бронза медалини қўлга киритди
BELGRAD. Kazinform - Сербия пойтахти Белград шаҳрида кураш бўйича U-23 жаҳон чемпионатида Қозоғистон терма жамоаси ўзининг илк медалини қўлга киритди, дея хабар беради Kazinform Olympic.kzга таяниб.
Эркин кураш бўйича 61 килограмм вазн тоифасида иштирок этган Aсил Aйтақин турнирнинг бронза медалини қўлга киритди.
Учинчи ўрин учун кечган баҳсда у Венгрия вакили Гамзадгаджи Халидов билан учрашди ва 3:3 ҳисобида дуранг натижага эришди. Бироқ ҳакамлар усул сифати бўйича ғалабани Aсил Айтақинга беришди.