Ереванда сайлов участкаси иш бошлади
ASTANA. Kazinform – Маҳаллий вақт билан соат 07:00да Қозоғистоннинг Арманистондаги элчихонаси биносида жойлашган 407-сайлов участкаси референдумда овоз бериш учун эшикларини очди.
Участка иши Қозоғистон Давлат мадҳияси ижроси билан бошланди. Очилиш маросимидан сўнг участка сайлов комиссияси аъзолари ишга киришди.
407-сайлов участкаси сайловчилари орасида Арманистонда вақтинча истиқомат қилаётган Қозоғистон фуқаролари, маҳаллий олий ўқув юртларида таҳсил олаётган қозоғистонликлар, шунингдек, Мхитар Гераци номидаги Ереван давлат тиббиёт университетида таҳсил олаётган Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазирлиги курсантлари бор. Участка сайлов комиссияси раиси Алихан Ахметовнинг маълум қилишича, сайлов участкасида жами 54 нафар Қозоғистон фуқароси рўйхатга олинган.
Сайлов участкасида овоз бериш маҳаллий вақт билан соат 20:00 гача давом этади. Сайлов участкаси ёпилгач, сайлов комиссияси аъзолари овозларни санаб чиқишга киришадилар.
Эслатиб ўтамиз, бугун Қозоғистон халқи атом электр станциясини қуриш масаласи бўйича умумхалқ референдумида овоз беради.
Республика референдумида фақат битта савол бўлади: Қозоғистонда атом электр станциясини қуришга розимисиз? Сайловчи иккита жавобдан бирини танлайди: “Ҳа, розиман” ёки “Йўқ, рози эмасман”.
Давлат маслаҳатчиси Ерлан Қарин АЭС қурилиши билан боғлиқ референдумда Астанадаги 164-сайлов участкасида ўз танловини амалга оширди.
ҚР Бош вазири Олжас Бектенов Астанадаги Талабалар саройида жойлашган 61-сайлов участкасига овоз бериш учун келди.
Корея Республикасида Қозоғистон фуқаролари биринчилардан бўлиб ўз конституциявий ҳуқуқларидан фойдаландилар.
Шунингдек, Қозоғистон Республикасининг Пекиндаги элчихонаси ҳамда Қозоғистоннинг Шанхай ва Гонконгдаги Бош консулликларида Атом электр станцияси (АЭС) қурилиши бўйича республика референдумини ўтказиш бўйича сайлов участкалари очилди.
Ўзбекистондаги қозоғистонликлар АЭС бўйича референдумда овоз беришмоқда.
Қозоғистон Президенти АЭС бўйича референдумда овоз берди.