Ўзбекистондаги қозоғистонликлар АЭС бўйича референдумда овоз беришмоқда
Тошкент шаҳридаги 399-участка сайлов участкаси энг йирик хорижий сайлов участкаларидан биридир. Сайловчилар рўйхатига кўра, унда Ўзбекистонда доимий яшовчи ва вақтинча бўлган Қозоғистоннинг 600 нафар фуқароси рўйхатга олинган.
Участка раиси Жаслан Искаковнинг айтишича, бу ерда ногиронлиги бўлган фуқароларнинг уйларига сайлов қутиларини етказиб берадиган гуруҳлар ташкил этилган.
Сайлов учаскасига Тошкент шаҳридаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабалар, Ўзбекистонда вақтинча ишлаб ва истиқомат қилаётган Қозоғистон фуқаролари, қозоғистонлик сайёҳлар ва хизмат сафарида бўлган фуқаролар ташриф буюриши режалаштирилган.
Тошкент шаҳридаги сайлов участкаси Қозоғистон Республикаси элчихонаси биносида (Абай кўчаси, 1-уй) жойлашган. Овоз бериш маҳаллий вақт билан 20:00 гача давом этади.
Бугун Қозоғистонда атом электр станцияси қурилиши бўйича референдумда халқ овоз бермоқда.