Ереванда “Қозоғистон-Арманистон: бугуни ва келажаги” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди

EREVAN. Kazinform - Ереванда бўлиб ўтган давра суҳбати иштирокчилари Қозоғистон ва Арманистон ўртасидаги муносабатларнинг бугунги ҳолатига ўз баҳолари ҳамда икки томонлама муносабатларни ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдиришди. Тадбир Қозоғистон ва Арманистон ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик шартномасининг 25 йиллигига бағишланди. Бу ҳақда Кazinform мухбири хабар берди.

Ереванда “Қозоғистон-Арманистон: бугуни ва келажаги” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди
Фото: Kazinform

Ереванда бўлиб ўтган “Қозоғистон-Арманистон: бугуни ва келажаги” мавзусидаги давра суҳбатида Арманистон Ташқи ишлар вазирлиги, Арманистон Миллий мажлиси (Парламенти), эксперт доиралари, таҳлил марказлари, халқаро ташкилотлар, тегишли идоралар ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллар иштирок этди.

Қозоғистоннинг Арманистондаги элчиси Болат Иманбаев тадбир иштирокчиларига қутлов сўзида Қозоғистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида гапириб, икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолатига баҳо берди ва уларни ривожлантириш истиқболларига тўхталди.

Арманистон-Қозоғистон Парламент дўстлик гуруҳи раҳбари Вагаршак Арутюнян Арманистон ва Қозоғистон ўртасидаги икки томонлама муносабатлар даражасини баҳолаб, Қозоғистоннинг миллатлараро тотувлик сиёсати тамойилларини қайд этди.

— Арманистон ва Қозоғистон ўртасидаги муносабатлар даражаси анча юқори ва самаралироқ бўлди. Барча даражадаги учрашувлар бор: савдо вакилларидан тортиб, мамлакатлар президентларигача. Ўйлайманки, биз тўғри йўналишда кетяпмиз. Биз муносабатларимизни жуда қадрлаймиз. Қозоғистон кўп миллатли давлат, аммо арманлар у ерда ўзларини жуда яхши ҳис қилишади. Бунинг учун Қозоғистонга раҳмат, — деди Вагаршак Арутюнян.

Арманистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Евроосиё минтақаси бўлими бошлиғи Жирайр Ананян давра суҳбати мавзусининг рамзийлигини таъкидлаб, мамлакатлар халқлари ўртасидаги дўстликни ҳақиқий ва самимий деб атади.

— Айни пайтда биз Астана ва Ереван ўртасидаги давлатлараро муносабатлар барча томонларни қизиқтирган соҳалар бўйича жадал ривожланиб бораётганини кўриб турибмиз. Муносабатларимиздаги бундай юксак ижобий динамика Қозоғистон ва Арманистон халқларини асрлар оша мустаҳкам, чинакам дўстлик ришталари боғлаб турганидан далолат беради. Бу мерос ривожланишда давом этмоқда. Юқори ва олий даражадаги ташрифлар шундан далолат беради. Такидлашни истардимки, Арманистон ва Қозоғистон Дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома тамойиллари ва қоидаларини биргаликдаги фаровонлик ва келажак негизида икки мамлакат фуқароларининг ҳозирги ва келажак авлодларининг мустаҳкам дўстлиги манфаатлари йўлида ўзаро ишонч руҳида йўналтирилган стратегик ҳамкорлик амалга оширишга қатъий қарор қилдилар, - таъкидлади Ананян.

Тадбир давомида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш мақсадида қизғин фикр алмашилди. Мутахассислар икки томонлама муносабатларни ривожлантиришнинг умумий жиҳатларини белгилаб бердилар, шунингдек, бу борада қатор ташаббусларни билдирдилар. Қозоғистоннинг KazAID институти доирасидаги тинчлик ташаббуслари ва инсонпарварлик фаолияти “ўрта держава” мақомининг тасдиғи сифатида қайд этилди. Маҳаллий ихтисослашган ва халқаро ташкилотлар вакиллари савдо алоқалари, истиқболли икки томонлама гуманитар ташаббуслар юзасидан фикр алмашди.

Қозоғистон Республикаси ва Арманистон Республикаси ўртасида Дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома 1999 йил 2 сентябрда Астана шаҳрида Арманистон Президенти Роберт Кочаряннинг Қозоғистон Республикасига расмий ташрифи чоғида имзоланган. Шартнома 2001 йил 23 майда кучга кирди.

Бу йил Қозоғистон ва Арманистон Дўстлик ва ҳамкорлик шартномасининг 25 йиллигини нишонлади.

Сўнгги хабарлар