Equilibrium Capital Қозоғистонда учта инвестиция жамғармасини ташкил этади
Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Венгрия Бош вазири Виктор Орбан билан Ақордада бўлиб ўтган учрашувдан сўнг берган қўшма баёнотида қардош давлатнинг биринчи компанияси Астана халқаро молия марказида рўйхатдан ўтганини маълум қилди, деб хабар беради Каzinform.

“Кейинги ҳафтада Астана шаҳрида икки давлат ишбилармонлари иштирокида бизнес-форум бўлиб ўтади.
Яна бир муҳим йўналиш – транспорт-логистика соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш. Биз Транскаспий йўлаги доирасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш йўлларини батафсил муҳокама қилдик. Умид қиламизки, бу борадаги ҳамкорлик ўзаро савдони жонлантиришга янги суръат бағишлайди. Атом энергетикаси, сув ресурсларини бошқариш, нодир металлар ишлаб чиқариш соҳасида ҳам кенг имкониятлар мавжудлигини таъкидладик. Молиявий соҳадаги алоқалар ҳам жадал ривожланмоқда. Яқинда Equilibrium Capital компанияси Астана халқаро молия марказида хорижий жамқармаларни бошқариш ҳуқуқига эга бўлди”, – деди Президент.
Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, бу Венгрияда бундай мақомга эришган биринчи компаниядир.
“Корхона яшил энергия ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириши мумкин. Компания Қозоғистонда учта инвестиция жамғармасини ташкил этиш ниятида”, — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.
Аввалроқ Ақордада Венгрия Бош вазирини кутиб олиш маросими бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.
Кеча кечқурун Виктор Орбанни Астана аэропортида ҚР Бош вазири ўринбосари Серик Жуманғарин кутиб олди. Қозоғистон раҳбарияти билан бўлиб ўтадиган музокараларда Қозоғистон ва Венгрия ўртасидаги савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилган.