Эпидемиологлар Қозоғистон аҳолисига байрамни оила даврасида нишонлашни маслаҳат берди

NUR-SULTAN. Кazinform – Қозоғистон Санитария-эпидемиология назорати қўмитаси расмий вакили Ержан Байтанаев Наврўз байрами арафасида аҳолига мурожаат қилди. У коронавирус инфекциясининг олдини олиш учун одамлар билан алоқани камайтиришни маслаҳат берди.
None
None

Бу ҳақда расмий вакил Facebook даги саҳифасида ёзди, деб хабар беради Kazinform.

«Азиз дўстлар! Байрамлар келмоқда. Юртимизда баҳорнинг энг серқуёш байрамларидан бири – Наврўз байрами кенг нишонланмоқда. Шунга қарамай, ўз номимдан ва ҳамкасбларим номидан яна бир бор вирусни юқтириб қўймаслик ва муаммога дуч келмаслик учун байрамни имкон қадар оила даврасида нишонлашингизни маслаҳат бераман. Шунинг учун одамлар билан алоқани минималлаштириш жуда муҳимдир. Мамлакатда коронавирус билан боғлиқ вазият яхшиланмоқда. Шу муносабат билан турли тадбирларни ташкил этишга расман рухсат берилган. Бироқ, шуни унутмаслигимиз керакки, коронавирус ва унинг штаммлари йўқолмаган. Пандемия ҳали ҳам давом этмоқда. Вирус мутацияга учрайди ва янги штаммлар пайдо бўлади. Масалан, Хитойда «стелс-омикрон« штамми тарқала бошлади. 17 миллион аҳолиси бўлган Шэньчжэнь шаҳрида одамлар изоляция қилинган ва давлат идоралари масофадан ишлашга ўтган. Ҳаётни таъминловчи хизматлардан ташқари барча муассаса ва корхоналар ўз фаолиятини тўхтатмоқда. Биз буларнинг барчасини бошдан кечирдик. Мамлакатимиз «яшил» зонага кирди. Шунга қарамай, бепарволикка йўл бериш мумкин эмас. Имкон қадар эҳтиёт чораларини кўринг!», - деди Е.Байтанаев.

Шунингдек, у байрам вақтида коронавирусдан ташқари овқатдан заҳарланиш ҳам хавфли эканлигини эслатди.

«Шундай экан, истеъмол қилаётган таомингизнинг сақлаш муддатига эътибор беринг. Ҳар ким ўз саломатлиги учун жавобгардир. Шунинг учун сиз биринчи навбатда ўз саломатлигингиз учун жавобгарсиз. Айтмоқчиманки, байрам вакцина олганларга ревакцинациядан ўтиш учун катта имкониятдир», деди Санитария-эпидемиология назорати қўмитаси расмий вакили.

Сўнгги хабарлар