Ёнғин тузоғи: Вьетнам пойтахтида кўп қаватли уйдаги ёнғинда 8 киши ҳалок бўлди

None
Фото: pixabay.com
HANOI. Кazinform - Вьетнам пойтахти Ханой шаҳридаги тўққиз қаватли турар-жой биносида содир бўлган кучли ёнғин натижасида камида саккиз киши ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар жароҳатланди, деб хабар беради Kazinform BBCга таяниб.

Давлат матбуотининг хабар беришича, 70 га яқин одам қутқарилган, уларнинг кўпчилиги шифохонага етказилган.

Қайд этилишича, тунда содир бўлган ёнғин ўчирилган. Ёнғин содир бўлган жойда қутқарув ишлари давом этмоқда.

Тез ривожланаётган пойтахт маъмурияти яқинда қурилган кўплаб турар-жой бинолари ёнғин хавфсизлиги стандартларига жавоб бермаслигини таъкидламоқда. Сўнгги 20 йил ичида шаҳар аҳолиси тўрт баравар кўпайди.

Аҳолининг айтишича, улар маҳаллий вақт билан соат 23:00 атрофида кучли портлаш овозини эшитган, кейин бинодан қора тутун кўтарилаётганини кўрган.

Ўн беш ўт ўчириш бригадаси ёрдамга шошилди, бироқ улар ёнаётган кўп хонадонли уйга яқинлаша олмади, чунки у жойлашган хиёбон жуда тор эди.

Бу воқеа ҳудуднинг жадал ривожланаётган шаҳарларида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш муаммоларини яна бир бор намоён этди.

Деярли роппа-роса бир йил аввал Жанубий Вьетнамдаги караоке-клубдаги ёнғин оқибатида 32 киши ҳалок бўлган эди. Маълум бўлишича, дераза панжара билан қопланганлиги сабабли, ташриф буюрувчилар ҳалокатли тузоққа тушиб қолишди.


Сўнгги хабарлар
telegram