Энг кам иш ҳақининг 70 минг тенгега кўтарилиши 1,8 миллиондан ортиқ ходимнинг даромадига таъсир этади

ASTANА. Kazinform – 2023 йил 1 январдан бошлаб Қозоғистонда Давлат раҳбарининг топшириғини бажариш мақсадида энг кам иш ҳақи (кейинги ўринларда энг кам иш ҳақи деб юритилади) 60 минг тенгедан 70 минг тенгега оширилди, дея хабар беради Кazinform ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
None

Қозоғистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ, иш берувчилар ходимларга энг кам иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда иш ҳақини таъминлаши шарт. Бунинг ҳисобига турли мулкчилик шаклидаги корхоналарда барча тармоқларда меҳнат қилаётган 1,8 миллионга яқин иш ҳақи 70 минг тенгегача бўлган ходимларнинг пул даромади ортади.

«Биринчи навбатда, энг кам иш ҳақининг ошиши «кам маош олувчи» ишчиларга таъсир қилади. Иккинчидан, иш ҳақини белгилашда энг кам иш ҳақи кўрсаткичидан фойдаланадиган иш берувчилар бошқа тоифадаги ишчиларнинг иш ҳақини ҳам тоифалараро малака тизимини ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқадилар», - деб тушунтирди Меҳнат вазирлиги.

Эслатиб ўтамиз, энг кам иш ҳақи меҳнат соҳасидаги энг кам ижтимоий стандарт бўлиб, ҳар йили тегишли молиявий йил учун Қозоғистон Республикасининг «Республика бюджети тўғрисида»ги қонуни билан белгиланади.


Сўнгги хабарлар