Энергетика вазири Тенгиздаги янги қувватларни белгиланган муддатда ишга тушириш бўйича топшириқ берди

Ҳозирда лойиҳа 93% бажарилган. Қолган барча ишлар Тенгиз конида амалга оширилмоқда. Ёз ойлари бошида кон оператори – «Тенгизшевроил» МЧЖнинг барча заводларини ягона операцион моделга бирлаштирган, ишончлиликни оширувчи ва ишлаб чиқариш кўрсаткичларини оптималлаштирадиган ягона ишлаб чиқаришни бошқариш маркази ишга туширилди.
Энергетика вазири лойиҳанинг муваффақиятли ишга туширилиши Қозоғистон бюджетига ТШОдан тушадиган даромадларни сезиларли даражада оширишини таъкидлади. Шу билан бирга, 2022 йилнинг атиги олти ойида ТШО мамлакат иқтисодиётига беш йиллик рекорд даражадаги 7,5 миллиард доллар маблағ йўналтирди.
«Бугунги кунда дуч келинаётган қийинчиликларга қарамай, лойиҳа жадвалига риоя қилиш муҳим. Бундан ташқари, маҳаллий таркибни ривожлантириш, қозоғистонлик ишлаб чиқарувчилар ва ишчилар фаровонлигини таъминлашга алоҳида эътибор беришни давом эттириш зарур»
, — деди Болат Ақшолақов «Тенгизшевройл» раҳбарияти билан учрашувда.
Лойиҳа бошланганидан буён ТШО 14,2 миллиард доллардан ортиқ Қозоғистонда ишлаб чиқарилган товарлар ва хизматларини харид қилди, 25 мингдан ортиқ кишининг малака оширишини таъминлади.
Шунингдек, Каспий денгизи орқали юк ташишни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш мақсадида Қозоғистон-Британия техника университети қошида Қозоғистон денгиз академияси (ҚДА) ишга туширилди. У Қозоғистондаги халқаро даражадаги профессионал денгизчиларни тайёрлайдиган ягона ўқув муассасасидир.