Энергетика вазири Россия газининг Қозоғистон орқали Ўзбекистонга транзит ҳажмини маълум қилди

Қозоғистон орқали Ўзбекистонга қанча миқдорда Россия газини олиб ўтиш режалаштирилаётганини маълум қилди ҚР Энергетика вазири Алмасадам Сатқалиев, дея хабар беради Кazinform мухбири.

Россия гази
Фото: Виктор Федюнин/Kazinform

- Гап тахминан 2,8 миллиард куб метр газ ҳақида кетмоқда. Булар Ўзбекистон Республикасининг аризаларига кўра олдиндан келишилган ҳажмлардир. Агар, умуман, газ ташиш тизимимиз ҳақида гапирадиган бўлсак, бизда Россия газини газ қувурининг бошқа линиялари орқали олиш имконияти мавжуд бўлиб, бу зарурат туғилганда Россия Федерацияси ресурсларидан фойдаланган ҳолда газ танқислигини қоплаш имконини беради, — деди Алмасадам Сатқалиев Парламент кулуарида журналистлар саволларига жавоб берар экан.

Шунингдек, у Ўзбекистон учун махсус ажратилган линия бўйлаб Қозоғистон ушбу газ транзити учун қўшимча ҳақ олишини маълум қилди.

Журналистлар Энергетика вазирлиги раҳбаридан жорий йилда ушбу йўналиш бўйича Ўзбекистонга қанча ҳажмдаги газ етказилиши режалаштирилаётгани ҳақида сўрашди.

“Энди режим қандай кетаётганини кўрамиз, лекин камида 800 миллион куб метр етказиб бериш имконияти кўриб чиқилмоқда”, — деди Алмасадам Сатқалиев.

Муаллиф: Серик Сабеков

Сўнгги хабарлар