Энди Қозоғистонда ўз-ўзини иш билан таъминлаганлар «мустақил ишчилар» деб аталади

ASTANA. Kazinform - Ўз-ўзини иш билан таъминлаган фуқаролар «мустақил ишчилар» деб аталади. Бу ҳақда бугун Ҳукумат йиғилишида ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири Тамара Дуйсенова маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None
«Ижтимоий кодекснинг асосий янгиликларидан бири – бандликнинг янги усуллари. Таклиф этилаётган янги ёндашувлар 3 та йўналишга қаратилган. Биринчиси, меҳнат бозорини либераллаштириш. Бу мослашувчан бандликнинг барча турларига, шу жумладан платформадаги бандликка ҳам тегишли. Бу ўзгаришлар асосан ўз-ўзини иш билан банд бўлган фуқароларни ижтимоий хавфлардан суғурталаш, хавф туғилганда ижтимоий қўллаб-қувватлашни назарда тутади. Бунинг учун мазкур тоифадаги фуқароларни «мустақил ишчи» деб аташ, улар билан тузилган давлат шартномаларини меҳнат шартномаси деб эътироф этиш, платформа операторларини солиқ агенти сифатида белгилаш каби янги усулларни жорий этиш кўзда тутилган»

, — деди вазир.

Унга кўра, иккинчи йўналиш – кадрлар малакасини ошириш. Малака ва малакаларни баҳолаш учун сертификатлаштириш тизими жорий этилади.

«Учинчи йўналиш – рақамли бандлик марказлари. Бугунги кунда электрон меҳнат биржаси орқали иш қидириш, ишсиз сифатида рўйхатга олиш, ишдан бўшатилган тақдирда ижтимоий нафақа олиш учун ариза бериш жараёнлари тўлиқ рақамлаштирилиб, жорий этилди. Бу борада ҳудудларнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда, ҳудудий меҳнат бозорларини ривожлантириш бўйича барча ташаббус ва дастурларни мувофиқлаштирувчи ҳудудий мобил марказлар ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг рақамли марказларини жорий этиш кўриб чиқилмоқда»

, — деди Тамара Дуйсенова.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар