Энди Қозоғистонда яшаш жойи бўйича мобил илова орқали рўйхатдан ўтиш мумкин

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат раҳбари топшириғига кўра ички ишлар органлари фаолиятини рақамлаштириш доирасида жорий йилнинг апрел ойидан бошлаб Halyk Homebank мобил иловаси орқали фуқароларни яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш бўйича пилот лойиҳа ишга туширилди, деб хабар беради Kazinform Polisia.kzга таяниб.

«Рақамлаштириш, фан ва инновациялар орқали технологик ютуқ» миллий лойиҳаси доирасида ҚР Ички ишлар вазирлиги Рақамли ривожланиш ва аэрокосмик саноат вазирлиги ҳамда Қозоғистон Халқ банки АЖ билан биргаликда фуқароларга банкнинг мобил иловаси орқали «Қозоғистон Республикаси аҳолисини яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш» давлат хизматини тақдим этди.

Ушбу янгилик қозоғистонликларга 5 дақиқада яшаш жойи ёки вақтинчалик яшаш жойи бўйича смартфон орқали рўйхатдан ўтиш имконини беради, бу эса ҳозирда давлат хизматлари марказларида, электрон ҳукумат порталининг eGov mobile мобил иловаси орқали кўрсатилаётган хизматдан фойдаланишни осонлаштиради.

Бунинг учун смартфонга Halyk Homebank мобил иловасини юклаб олиб, «Давлат хизматлари» бўлимида «Аҳолининг яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтиш» бандини танлаб, рўйхатдан ўтиш турига (доимий ёки вақтинчалик) қараб майдонларни тўлдириш кифоя.

Эслатиб ўтамиз, мамлакат Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев давлат хизматларини олишда одамлар дуч келадиган муаммоларга эътибор қаратди. У бу жараёнларни тўлиқ рақамлаштириш бўйича топшириқ берди.

Сўнгги хабарлар
telegram