22:55, 14 Июль 2022 | GMT +5
Энди Қозоғистонда дўконлар сут ва қаймоқни тўғридан-тўғри фермерлардан харид қилишади
NUR-SULTAN. Kazinform – Ишлаб чиқарувчилардан самарали қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тўғридан-тўғри сотиб олиш йўлларини олдиндан белгилаш керак. Бу ҳақда мамлакат Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.
«Менинг топшириғимга кўра, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги олдиндан харид қилиш усулларини янада кенгроқ қўллашни бошлади. Жорий йилнинг июл ойигача 47 минг тонна ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларига ана шундай шартномалар тузилган. Бироқ бундай ҳажмдаги товарлар ички бозорга жиддий таъсир кўрсатмаслиги аниқ», — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.
Шу муносабат билан Президент ишлаб чиқарувчилардан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тўғридан-тўғри сотиб олиш йўлларини олдиндан белгилаш зарурлигини таъкидлади.
«Бу билан ваколатли вазирликлар шуғулланиши керак. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бу ёндашувни такомиллаштиришга тегишли жамоалар ва бозор субъектларини сафарбар қилиши керак», - деди Давлат раҳбари.