Энди Қозоғистонда ҳатто радар йўқ трассаларда тезликни оширганлар ҳам жаримадан қочиб қутула олишмайди
«Жорий йилнинг 11 июл куни давлат раҳбари томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун имзоланди. Қонун жорий йилнинг 9 сентябридан кучга киради. Киритилган ўзгартиришлар билан давлат рақами бўлмаган транспорт воситасини қайта бошқарганлик учун маъмурий жавобгарликнинг янги таркиби киритилди. Унда 20 БҲМ жарима ундириш ёки 1 йил муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш назарда тутилган. Илгари бундай норма йўқ эди», — деди ИИВ вакили.
Унинг қайд этишича, бундан ташқари, автотранспорт воситасини қалбаки ёки қалбаки давлат рақамлари билан бошқарганлик учун жавобгарлик кучайтирилган. Жарима шаклидаги жазо олиб ташланди. Эндиликда ушбу қоидабузарлик учун фақат 1 йил муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ва 5 суткагача маъмурий қамоқ жазоси қўлланилади. Бунгача 20 БХМ жарима ёки 1 йил муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш назарда тутилган эди.
«Бундан ташқари, айни пайтда Ички ишлар вазирлиги қонунчиликка шаҳар ташқарисидаги трассаларда ўртача тезликни оширганлик учун ҳайдовчиларни жавобгарликка тортиш бўйича тузатишлар киритиш устида иш олиб бормоқда. Шунингдек, календар йил давомида 5 дан ортиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар 50 фоиз чегирма билан жарима тўлаш имкониятидан маҳрум этилади», — деди Жандос Мураталиев.