Эмомали Раҳмоннинг Қозоғистонга расмий ташрифи якунланди
ASTANА. Кazinform — Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмоннинг 5-7 ноябрь кунлари Қозоғистонга расмий ташрифи якунланди. Бу ҳақда Ақорда хабар берди.
Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев мартабали меҳмонни пойтахт аэропортидан кузатиб қўйди.
Эслатиб ўтамиз, 5-7 ноябрь кунлари Давлат раҳбарининг таклифига биноан Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон мамлакатга расмий ташриф келди.
Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмонни Ақордада кутиб олди.
Қасим-Жомарт Тоқаев Тожикистон Президентини Qoja Ahmet Yasaui ордени билан тақдирлади.
Қозоғистон ва Тожикистон ҳукуматлари 14 та ҳужжат имзоладилар.
Тоқаев ва Раҳмон Астанадаги Тожикистон элчихонасининг янги биносини очдилар.