Тожикистон Президенти Ақордага ташриф буюрди
ASTANА. Кazinform — Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмонни Ақордада кутиб олди.
Мартабали меҳмон шарафига Қозоғистон ва Тожикистон давлат байроқларини ҳилпиратиб, Ақорда устидан Ҳарбий-ҳаво кучлари вертолётлари учиб ўтди.
Мартабали меҳмоннинг ташрифи учун тантанали залда Фахрий қоровул саф тортди. Томонлар расмий делегациялар аъзоларини бир-бирлари билан таништирдилар. Кейин Фахрий қоровул ротаси бошлиғи тантанали рапорт берди.
Президент оркестри Қозоғистон ва Тожикистон давлат мадҳияларини ижро этди.
Қасим-Жомарт Тоқаев ва Эмомали Раҳмон гилам бўйлаб Қозоғистон Давлат байроғи томон юришди.
Байроқ олдига келиб, Президентлар таъзим қилиб, рамзга ҳурмат бажо келтирдилар. Кейин улар қоровул сафи бўйлаб юришди.
Шундан сўнг икки мамлакат раҳбарларининг кичик таркибдаги учрашуви бошланди. Икки мамлакат раҳбарлари стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлаш масалаларини кўриб чиқадилар.
Шуни таъкидлаш жоизки, 5-7 ноябрь кунлари Давлат раҳбарининг таклифига биноан Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмоннинг мамлакатга расмий ташрифи бўлиб ўтмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Қасим-Жомарт Тоқаев Тожикистон Президентини Астана аэропортида кутиб олди.
Эмомали Раҳмон Астанада терроризмга қарши кураш бўйича Ақаба жараёни саммитида иштирок этди.