СИ, энергетика, савдо: Қозоғистон ва Тожикистон ҳукуматлари 14 та ҳужжат имзоладилар
ASTANА. Кazinform — Қозоғистон ва Тожикистон савдо айланмасини оширади, энергетика, саноат, қишлоқ хўжалиги, рақамлаштириш ва сунъий интеллект соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтиради. Ақордада бўлиб ўтган олий даражадаги музокаралар якунида икки мамлакат расмий делегациялари ҳукуматлараро ва идоралараро даражада 14 та ҳужжат имзоладилар.
Аввало, музокаралар натижалари бўйича Президент Қасим-Жомарт Тоқаев ва Президент Эмомали Раҳмон Қўшма баёнотни қабул қилдилар, унда Қозоғистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгилаб берилган.
Шунингдек, икки мамлакат расмий делегациялари аъзолари давлат раҳбарлари иштирокида ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар билан алмашдилар:
1. Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Тожикистон Республикаси Ҳукумати ўртасида Тожикистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара қўшинлари учун кадрлар тайёрлаш тўғрисидаги келишув;
2. Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Тожикистон Республикаси Ҳукумати ўртасида электр энергетикаси соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим;
3. Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Тожикистон Республикаси Ҳукумати ўртасида кончилик ва кон металлургияси соҳаларидаги лойиҳаларни ривожлантириш мақсадида узоқ муддатли ҳамкорликни янада ривожлантириш ва чуқурлаштириш тўғрисидаги битим;
4. Қозоғистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ўртасида 2030 йилгача савдо айланмасини ошириш бўйича йўл харитаси;
5. Қозоғистон Республикаси Бош прокуратураси ва Тожикистон Республикаси Бош прокуратураси ўртасида шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум;
6. Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги ҳамда Тожикистон Республикаси ҳукумати ҳузуридаги Ижтимоий суғурта ва пенсия агентлиги ўртасида пенсия таъминоти соҳасида ахборот ҳамкорлиги тўғрисидаги битим;
7. Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Тожикистон Республикаси Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим;
8. Қозоғистон Республикаси Энергетика вазирлиги ва Тожикистон Республикаси Энергетика ва сув ресурслари вазирлиги ўртасида нефть маҳсулотлари етказиб бериш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги доиравий битим;
9. Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Тожикистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни жонлантириш бўйича 2027-2028 йилларга мўлжалланган йўл харитаси;
10. Қозоғистон Республикаси Саноат ва қурилиш вазирлиги ва Тожикистон Республикаси Саноат ва янги технологиялар вазирлиги ўртасида саноат соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни амалга ошириш бўйича 2027 йилга мўлжалланган ўзаро ҳамкорлик режаси;
11. Қозоғистон Республикаси Давлат хизмати ишлари агентлиги ва Тожикистон Республикаси Давлат молиявий назорати ва коррупцияга қарши кураш агентлиги ўртасида ўзаро англашув меморандуми;
12. Қозоғистон Республикаси Сунъий интеллект ва рақамли ривожланиш вазирлиги ҳамда Тожикистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Инновациялар ва рақамли технологиялар агентлиги ўртасида сунъий интеллект соҳасидаги ҳамкорлик ва ўзаро англашув меморандуми;
13. Қозоғистон Республикаси Савдо ва интеграция вазирлиги ва Тожикистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Инновациялар ва рақамли технологиялар агентлиги ўртасида электрон тижорат тизимини ривожлантириш соҳасида ўзаро англашув меморандуми;
14. Қозоғистон Республикаси Президенти Администрациясининг “Қозоғистон Республикаси Президентининг Телерадиокомплекси” хўжалик юритиш ҳуқуқига эга республика давлат корхонаси ва Тожикистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги Телевидение ва радио қўмитаси ўртасида ўзаро англашув ва ҳамкорлик меморандуми.
Эслатиб ўтамиз, Давлат раҳбари Тожикистон Президенти билан музокаралар ўтказди.