18:20, 13 Январь 2023 | GMT +5
Элвис Преслининг ягона қизи вафот этди
ASTANА. Кazinform - Элвис Преслининг ягона қизи, америкалик қўшиқчи Лиза Мари Пресли 54 ёшида вафот этди. Бу ҳақда People журнали хонанданинг онаси Приссилла Преслининг баёнотига таяниб маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.
«Гўзал қизим Лиза Мари бизни тарк этгани ҳақидаги қайғули хабарни юрагимда оғриқ билан баҳам кўришим керак», - деди хонанданинг онаси журналга берган интервьюсида.
Аввалроқ ТМZ портали манбаларга таяниб, хонанданинг юраги оғригани ва кома ҳолатига тушиб қолгани ҳақида хабар берган эди.
Журнал маълумотларига кўра, Пресли ўз фаолияти давомида учта албом чиқарган: To Whom It May Concern (2003), Now What (2005) ва Storm&Grace (2012). Узоқ вақт давомида у Элвис Пресли жамғармасини бошқарган.
Айтганча, Пресли шу ҳафта «Олтин глобус» мукофотини топшириш маросимида иштирок этди. Элвис Пресли ҳаёти ҳақида ҳикоя қилувчи драматик жанрдаги Элвис (2022) фильмида бош ролни ижро этган актёр Остин Батлер мукофотга сазовор бўлди.
Фото: JAMES WHITE/SHUTTERSTOCK