Елена Рибакина жуфтлик баҳсларида Аделаида турнирининг чорак финалга чиқди

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик теннисчи Елена Рибакина жуфтлик баҳсларида Аделаида-2 (Австралия) WТА 500 турнирининг чорак финалга чиқди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистонлик теннисчи россиялик Анастасия Павлюченкова билан биргаликда руминиялик Ана Богдан ва россиялик Ангелина Габуевалар билан илк учрашувини ўтказди.

Дастлабки ўйинда Қозоғистон-Россия жуфтлиги тай-брекда ғалаба қозонди – 7:6 (7:5). Иккинчи сетда эса улар тезлигини оширишди - 6:2.

Деярли бир ярим соат давом этган баҳсда Е.Рибакина ва А.Павлюченкова 4 та эйс билан 10 та брейк-пойнтдан 2 тасини қўллади. А.Богдан - А.Габуева 3 та эйс амалга оширди.

Е.Рибакина ва А.Павлюченкова ярим финалга чиқиш учун америкалик Никол Меличар-Мартинес ва австралиялик Саманта Стосур билан куч синашади.

Е.Рибакина яккалик баҳсларида чехиялик Петра Квитовага имкониятни бой берди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тимофей Скатов Австралия очиқ чемпионати саралаш баҳсларини ғалаба билан бошлагани ҳақида ёзган эдик.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар
telegram