Елена Рибакина Уимблдон турнирини ғалаба билан бошлади

рыбакина
Фото: instagram.com/lenarybakina

LONDON. Кazinform – Қозоғистоннинг биринчи, дунёнинг 4-ракеткаси Елена Рибакина Уимблдон турнирини ғалаба билан бошлади.

Икки йил аввал ушбу “Катта дубулға” мусобақасида чемпион бўлган қозоғистонлик теннисчи биринчи даврада жаҳон рейтингида 152-ўринни эгаллаб турган руминиялик Елена Габриэла Русе билан маҳорат кўрсатди.

Бунгача рақиблар икки йил аввал Маямида тўқнаш келган ва Рибакина 6:4, 7:5 ҳисобида зафар қучганди.

Бу сафар Русе 2:0 ҳисобида олдинда бораётган бўлса-да, Елена нафақат ҳисобни тенглаштирди, балки сетда ҳам ғалаба қозонди - 6:3.

Рибакина иккинчи партияни брейк билан бошлади ва рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади – 6:1.

Бир соату 10 дақиқа давом этган мусобақада қозоғистонлик спортчи учта эйс билан бирга тўққизта брейк-пойнтдан бештасини ишлатди. Русе 2 эйс, 1 брейк (2 брейк-пойнт) билан чекланди.

Елена Рибакина учинчи босқичда дунё рейтингида 72-ўринни эгаллаб турган германиялик Лаура Зигемунд билан куч синашади. У 184-ўриндаги украиналик Катерина Байндльни мағлуб этди — 6:4, 6:1.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Уимблдонда Александр қозоғистонлик теннисчи Александр Бублик 32 эйс амалга ошириб, иккинчи даврага чиққани ҳақида ёзган эдик.

Сўнгги хабарлар