Уимблдон: Александр Бублик 32 та эйс қайд этди ва иккинчи босқичга чиқди

Бублик
Фото: Olympic.kz

LONDON. Кazinform - Қозоғистоннинг биринчи, дунёнинг 23-ракеткаси Александр Бублик камбэк қилди ва Уимблдон турнирининг иккинчи босқичига йўл олди.

Мухлислар қозоғистонлик теннисчининг рейтингда 78-ўринни эгаллаб турган 18 ёшли чехиялик Якуб Меншик билан учрашуви бунчалик рақобатли бўлади деб ўйламаган бўлса керак. Меншик дастлабки икки сетда маҳорат кўрсатди - 6:4, 7:6 (7:2). Шундан сўнг ўйин тизгинини ўз қўлига олган Бублик камбэкни амалга оширишга муваффақ бўлди - 6:4, 6:4, 6:2.

Уч соату 25 дақиқа давом этган мусобақа давомида Бублик 32 та эйс амалга оширди ва 23 та брейк-пунктдан бештасини қайд этди. Меншик 14 та эйс, 2 та брейк (7 брейк) билан чекланди.

Александр Бублик учинчи босқичга йўл олиш учун дунёнинг 82-ракеткаси, бельгиялик Зизу Бергс ёки франциялик 98-ракетка Артур Казо билан куч синашади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қозоғистонликларнинг Уимблдон турниридаги имкониятлари ҳақида ёзган эдик.

Сўнгги хабарлар