Елена Рибакина Ролан Гаррос турнирини ғалаба билан бошлади
PARIS. Kazinform – Қозоғистоннинг биринчи ва жаҳоннинг 4-ракеткаси Елена Рибакина “Ролан Гаррос” турнирини ғалаба билан бошлади.

Қозоғистонлик теннисчи биринчи даврада дунё рейтингида 85-ўринни эгаллаб турган бельгиялик Гретье Миннен билан маҳорат кўрсатди.
Бунгача рақиблар икки марта тўқнаш келишган ва Рибакина ғалаба қозонган.
Бу сафар Елена 6:2, 6:3 ҳисобида зафар қучди. Бир соату 13 дақиқа давом этган мусобақада қозоғистонлик спортчи бешта эйс билан бирга 10 брейк-пойнтдан олтитасини ишлатди. Миннен 3 та эйс, 3 та брейк (4 та брейк-пойнт) билан чекланди.
Елена Рибакина учинчи босқичга чиқиш учун дунёнинг 50-ракеткаси нидерландиялик Аранча Рус ёки 232-ўринни эгаллаган германиялик Анжелика Кербер билан рақобатлашади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Ролан Гаррос" турнирида Александр Шевченко беш сетдан иборат баҳсда ғалаба қозонгани ҳақида ёзган эдик.