Елена Рибакина Римда дунёнинг биринчи ракеткаси билан ўйнайди

None
Фото: ktf.kz
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик теннисчи Елена Рибакина Рим WТА 1000 турнирининг чорак финалида дунёнинг 1-рақамли ракеткаси, Польша вакили Ига Швентек билан ўйнайди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

И. Швентек тўртинчи турда дунёнинг 24-ракеткаси, хорватиялик Донна Векични 6:3, 6:4 ҳисобида мағлуб этди.

Бир ярим соатдан ортиқ давом этган мусобақада польшалик теннисчи 3 та эйс амалга оширди ва 3 та брейк-пойнтни ўз ҳисобига ёзиб қўйди. Рақиби эса 2 эйс, 1 брейк (7 брейк-пойнт) билан ажралиб турди.

Шу тариқа, «Катта дубулға» туркумига кирувчи тўрт карра чемпион, Рим мастерс турнирининг ўтган йилги ғолиби И. Швентек ярим финалга чиқиш учун қозоғистонлик Елена Рибакина билан куч синашади.

И. Швентек ва Е. Рибакина бунгача уч марта учрашган. Ҳисоб 2:1, Елена олдинда. 2021 йил Остравада польшалик спортчи 7:6, 6:2 ҳисобида устун келганди. Лекин Е. Рибакина 2023 йилги Австралиядаги очиқ турнирининг тўртинчи босқичида 6:4, 6:4, Индиан-Уэллс яримфиналида эса 6:2, 6:2 ҳисобида ортда қолдирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Елена Рибакина Рим мастерс турнирининг чорак финалига чиққани ҳақида хабар берган эдик.

Елена Рибакина жаҳон рейтингида ТОП-5 теннисчилар қаторига кирди.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар
telegram