Елена Рибакина Рим мастерс турнирининг чорак финалига чиқди

None
Фото - Қазақстан теннис федерациясынан
ASTANA. Kazinform – Қозоғистоннинг биринчи, дунёнинг 6-ракеткаси Елена Рибакина Рим WТА 1000 турнирининг чорак финалига чиқди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Тўртинчи босқичда қозоғистонлик теннисчи жаҳон рейтингида 70-ўринни эгаллаб турган чехиялик Маркета Вондроушовага қарши ўз маҳоратини намойиш этди.

Бир соат 14 дақиқа давом этган баҳсда Е.Рибакина 4 та эйс амалга оширди ва 7 та брейк-пойнтдан 5 тасидан фойдаланишга муваффақ бўлди. Рақиб 2 брейкдан (8 та брейк-пойнт) оша олмади.

Шу тариқа, М.Вондроушовани мағлубиятга учратган Елена Рибакина ярим финалга чиқиш учун дунёнинг 1-ракеткси, Польша вакили Ига Швентек ёки рейтингда 24-ўринни эгаллаб турган хорватиялик Донна Векич билан куч синашади.

Эслатиб ўтамиз, аввал Елена Рибакина Рим мастерс турнирининг тўртинчи босқичига чиққани ҳақида хабар берган эдик.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар
telegram