Елена Рибакина Рим мастерс турнирининг тўртинчи босқичига чиқди

ASTANA. Kazinform – Қозоғистоннинг биринчи ва жаҳоннинг 6-ракеткаси Елена Рибакина Рим WТА 1000 турнирининг тўртинчи босқичига йўл олди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None

Қозоғистонлик теннисчи учинчи босқичда жаҳон рейтингида 57-ўринни эгаллаб турган россиялик Анна Калинскаяга қарши баҳс олиб борди.

Елена Рибакина биринчи сетда 4:3 ҳисобида олдинга чиқди, шундан сўнг рақиби жангни давом эттиришдан бош тортди.

Е.Рибакина чорак финалга чиқиш учун дунёнинг 70-ракеткаси чехиялик Маркета Вондроушова билан куч синашади.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар