Елена Рибакина ойнинг энг яхши ўйинчиси номига номзод бўлди
RelevantTennis маълумотларига кўра, номзодлар рўйхатига тўрт нафар теннисчи кирди.
Жумладан, жаҳоннинг 7-ракеткаси, қозоғистонлик Елена Рибакина, шунингдек, руминиялик Сорана Кирстя (WТА рейтингида 41-ўрин), Беларусь вакили Арина Соболенко (2-ўрин), чехиялик Петра Квитова (10-ўрин) ойнинг энг яхши ўйинчиси номига номзод.
Маълумки, Елена Рибакина март ойида Индиан-Уэллс мастерс турнирида ғолиб чиққан эди.
Шунингдек, 2 апрель куни якунланган Майами мастерс мусобақасининг финал босқичига етиб келди.
Е.Рибакина 14-15 апрель кунлари Астана шаҳрида Билли Жин Кинг кубоги саралаш босқичи доирасида бўлиб ўтадиган Қозоғистон – Польша учрашувида иштирок этади ва мамлакат шарафини ҳимоя қилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Юлия Путинцева Чарльстонда дунёнинг экс- учинчи ракеткасини мағлуб этгани ҳақида ёзган эдик.
Қозоғистонлик теннисчилар АҚШдаги мусобақада ҳам чорак финалга чиқди.
Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ
Фото: ktf.kz