Юлия Путинцева Чарльстонда дунёнинг экс-учинчи ракеткасини мағлуб этди
Қозоғистонлик теннисчи биринчи даврада дунёнинг собиқ учинчи ракеткаси украиналик Элина Свитолинага қарши маҳорат кўрсатди.
Рақиблар шу пайтгача етти бор тўқнаш келишган, шундан олтитасида украиналик, бир марта қозоғистонлик спортчи ғалаба қозонган.
Бу сафарги баҳсда Ю.Путинцева 6:7 (3:7), 6:2, 6:4 ҳисобида зафар қучди.
Уч соат давом этган мусобақа давомида Юлия 2 та эйс амалга оширди ва 24 та брейк-пойнтдан 7 тасини ўз фойдасига қайд этди. Рақиби эса 5 эйс, 4 брейк (11 брейк- пойнт) билан учрашувни якунлади.
Юлия Путинцева учинчи босқичга чиқиш учун дунёнинг 17, ушбу мусобақанинг 7-ракеткаси россиялик Екатерина Александрова билан куч синашади.
Соврин жамғармаси 780 637 АҚШ долларини ташкил этади ва мусобақа 9 апрель куни якунланади.
Фото: ktf.kz
Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ