Елена Рибакина: Мен Қозоғистон фуқаросиман
«Албатта, мен Қозоғистон фуқаросиман. Кўпчиликка жавоб берганимдек, афсуски, бу жуда қийин иш. Мен охирги икки йил давомида ҳеч қаерда яшамадим. Мен ҳар ҳафта меҳмонхонадан меҳмонхонага кўчиб ўтаман. Ёки бу мусобақалар ёки йиғинлар, лекин шундай экан, ҳозирда менинг уйим йўқ», - дея изоҳ берди Қозоғистоннинг биринчи ракеткаси Елена Рибакина.
Елена Рибакина кеча Нур-Султанга етиб келди. Уни аэропортда спортчининг мухлислари, яқинлари ва ота-оналари, пойтахт аҳолиси гулдасталар билан кутиб олишди.
Британия очиқ чемпионати финалида Тунис вакили ва WТА рейтингида дунёнинг иккинчи ракеткаси Онс Жабер билан ўйинда қозоғистонлик теннисчи Елена Рибакина (WТА жаҳон рейтингида 23-ўрин) учта сетда умумий ҳисобда ғалаба қозонди: 3:6, 6:2, 6:2 . Учрашув бир соату 50 дақиқа давом этди.
Елена Рибакина хайрия фойдасига турнирда ғалаба қозонгани учун Қозоғистон теннис федерацияси мукофотидан воз кечди, бироқ Уимблдонда ғалаба қозонгани учун давлат томонидан мукофот йўқ.
Муаллиф: Арайлим Мурат