Елена Рибакина Live рейтингида учинчи ўринга кўтарилди
Дунёнинг 3-ракеткаси америкалик Жессика Пегула Нью-Йоркда ўтаётган АҚШ очиқ чемпионатининг тўртинчи босқичида жаҳон рейтингида 17-ўринда бораётган ҳамюрти Медисон Кейсга 1:6, 3:6 ҳисобида имкониятни бой берди.
Ўтган йили ушбу «Катта дубулға» турнирида чорак финалга қадар етиб борган Ж.Пегула очколарини йўқотганди.
Айни дамда Е.Рибакина Live рейтингида 5790 очко билан учинчи ўринда жойлашган бўлса, Ж.Пегула (5755) тўртинчи ўринга тушиб кетди.
АҚШ очиқ чемпионати натижалари билан беларуслик Арина Соболенко спорт фаолиятида илк бор рейтингда пешқадамлик қилмоқда. Чунки ўтган йилги мусобақа ғолиби Польша вакили Ига Швентек тўртинчи даврада латвиялик Елена Остапенкога имкониятни бой бериб қўйганди – 6:3, 3:6, 1:6. Энди И.Швентек иккинчи ўринга тушиб кетди.
Яна бир америкалик, дунёнинг 6-ракеткаси Коко Гауфф АҚШ чемпионатида чемпион бўлса, у Е.Рибакинани қувиб, кучли учликка киради. Шундай экан, ушбу турнир натижаларини кутишимиз керак.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Анна Данилина АҚШ очиқ чемпионатида аралаш жуфтлик баҳсларида ярим финалга йўлланма олгани ҳақида хабар берган эдик.
Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ