Елена Рибакина кетма-кет учта ўйинда 10 дан ортиқ эйс қайд этган биринчи теннисчи бўлди

None
ASTANA. Kazinform – Дунёнинг 7-ракеткаси Елена Рибакина жорий йилда кетма-кет учта учрашувда 10 дан ортиқ эйс қайд этган биринчи теннисчи бўлди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

OptaAce ресурсининг хабар беришича, қозоғистонлик теннисчи ушбу ноёб натижага АҚШда бўлиб ўтган Майами мастерс турнирида эришди.

Е.Рибакина россиялик Анна Калинская билан ўйинда 14 эйс, испаниялик Паула Бадоса билан ўйинда 12, белгиялик Элиза Мертенс билан баҳсда 10 эйс қайд этди.

Елена Рибакина чорак финалда дунёнинг 24-ракеткаси италиялик Мартина Тревисан билан куч синашади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон ёшлари теннис бўйича жаҳон чемпионатига саралаш босқичини муваффақиятли бошлагани ҳақида ёзган эдик.

Елена Рибакина Майами мастерс турнирининг ¼ финалига чиқди.

Фото: ktf.kz

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар
telegram