Қозоғистонлик ўсмир спортчилар теннис бўйича жаҳон чемпионатининг саралаш босқичини муваффақиятли бошлади

None
ASTANA. Kazinform – Малайзиянинг Кучинг шаҳрида 14 ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасида Осиё-Тинч океани минтақаси бўйича терма жамоалар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг саралаш босқичи бошланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистон теннис федерацияси матбуот хизмати хабарига кўра, қуръа натижасига бўйича, қозоғистонлик ўсмирлар терма жамоаси Австралия, Сингапур ва Иордания терма жамоалари билан ўйнайдиган «D» гуруҳидан жой олган.

Бугун қозоғистонликлар Иорданияни 2:1 ҳисобида мағлуб этишди. Биринчи учрашувда Мансур Сайинов рақибига бирорта ҳам гейм бермади - 6:0, 6:0.

Мансур Михаил Мишченко билан биргаликда жуфтликлар баҳсида жамоасига ғалаба келтирди.

Қозоғистон шарафини саралаш босқичида қуйидаги спортчилар ҳимоя қилади:

Ярослав Пшеничний (Астана);

Мансур Сайинов (Ақтўбе);

Михаил Мищенко (Алмати).

Жамоа сардори Сергей Квак.

Ёзда Чехиянинг Простеев шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё-Тинч океани минтақаси бўйича жаҳон чемпионатининг финал босқичига тўртта жамоа йўлланма олади.

Фото: Қозоғистон теннис федерацияси

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар
telegram