Елена Рибакина Индиан-Уэллс мастерс турнирининг ярим финалига чиқди

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистоннинг биринчи, жаҳоннинг 10-ракеткаси Елена Рибакина АҚШда ўтказилаётган Индиан-Уэллс WTA 1000 турнирида ярим финалга чиқди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистонлик теннисчи чорак финалда дунёнинг 76-ракеткаси чехиялик Каролина Муховани мағлуб этди.

Икки соату 46 дақиқа давом этган баҳсда қозоғистонлик спортчи 6 та эйс амалга оширди ва 14 та брейк-пойнтдан иккитасини қайд этди. Рақиб 1 эйс, 3 брейк (6 брейк-пойнт) билан ажралиб турди.

Елена Рибакина финалга чиқиш учун дунёнинг 1-ракеткаси польшалик Ига Швентек ёки рейтингда 83-ўринни эгаллаб турган руминиялик Сорана Кирстя билан рақобатлашади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Елена Рибакина Индиан-Уэллс мастерс турнирининг чорак финалига чиққани ҳақида хабар берган эдик.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар
telegram